Андижон 24

ЕТТИ ОЙДА 250 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД...


31.10.2020   1642

Республикамизда пандемия туфайли карантин ҳолати эълон қилинган илк кунларда ташкил топган Қўрғонтепа туманидаги “Рустам-Бердивой” фермер хўжалиги иш фаолиятини 4 минг бош жўжа парвариши билан бошлади. 4 ойдан сўнг уларнинг сони 10 минг бошга етди.

-Фермамиздаги зотдор уй паррандаларининг афзаллик жиҳатлари шундаки, улар тўрт ойда тухумга киради ва тухуми шифобахшлиги учун 2 минг сўмдан 15 минг сўмгача бўлган нархда сотилади,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Умидахон Усмонова. – Маҳсулотимизга нафақат, Фарғона водийси вилоятларидан, балки, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларидан ҳам харидорлар бор.

Фермер хўжалиги туманда камбағалликни бартараф этиш фаолиятида ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 10 минг бош паррандалар 170 та “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга тарқатиб берилди. Айни пайтда хўжаликда 9 минг бош товуқ парваришланяпти. Бунинг натижасида 6 та янги иш ўрни яратилди. Етти ойда 250 миллион сўм даромад олинганлигини ҳисобга олсак, халқимиз товуқни бежизга “Етти ҳазинанинг бири”,- деб атамаганига амин бўламиз.

«auz.uz» online гуруҳи.