Ўзбекистон

«Эътироф» мукофоти топширилмайди


11.01.2018   423

Бундан беш йил аавал, декабрь ойида ташкиллаштирилган «Эътироф» мукофоти «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт», «Эътибор, эҳтиром, эъзоз» каби йўналишлар бўйича ўтказиб келинарди.

Мухлислар “Ўтган йил якунлари бўйича кимларга бахт ва омад кулиб боқди экан?” дея қизиқсиниб туришган кезда, бу борада совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилмаслиги маълум қилинди. Бу хусусда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Айтиш жоизки, 2016 йил якунлари бўйича «Эътироф» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими доимий вақтидан бироз кечиккан ҳолда 2017 йил 14 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида ўтказилганди.