ЖАМИЯТ

ЭЪТИБОР ВА ЯКДИЛ МУНОСАБАТ ТУФАЙЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ


29.06.2019   1709

Шаҳрихонда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов васектор раҳбарларининг қабулига кўпчилик келди. Улар муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш учункўмак сўрашди.

Азамат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гуллола Йўлчиева ногиронлиги бор қизи учунмахсус аравача зарурлигинибилдирди. Ҳомийлар кўмагида эҳтиёж қондирилди. Биргина Гуллола Йўлчиева эмас, балки шундай ёрдамга мухтож ўнлаб фуқароларгамахсус аравачалар берилди.

Азамат Абдурасулов Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Банкдан кредит олиш истагида. Миллийбанк Шаҳрихон бўлими мутасаддиларига муаммонинг ечимини топиш топширилди.

Маслаҳаттепа маҳалласидан Мамлакатхон Гулиева суюлтирилган газ баллонига эҳтиёжмандлигини айтди. Бегбачча маҳалла фуқаролар йиғинидан келган БахтигулТўрақуловага моддий ёрдам зарур. Саховатли инсонларёрдам кўрсатишди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг қабули чоғидамурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, назоратга олинди.

Бундай эътибор ва якдил муносабат, муаммоларнинг ҳал этилиши фуқароларнингдавлат ва ҳаётдан рози бўлишини кўрсатиди, албатта.

Хурсандбек Араббоев.

Суратларда: Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томониданўтказилган қабул жараёнидан лавҳалар.