Андижон 24

ЭСКИ ҚАРАШЛАРДАН ВОЗ КЕЧАЙЛИК, БУГУН БОЖХОНА ТИЗИМИ ЎЗГАРГАН!


19.11.2019   1173

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар божхона соҳасини ҳам четлаб ўтмаяпти. Ҳусусан, божхона соҳасида ҳам фуқароларга ҳамда тадбиркорларга қулайлик, эркинлик ва шарт-шароит яратиш бўйича янгидан янги лойиҳалар, дастурлар ишга туширилмоқда.

Бер неча йиллар олдин “божхона ходими” деганда турли қарашлар, турли ҳил ўйлар кўз олдимизга келар эди, яъни ким божхона ходими бу пора эвазига кўплаб коррупцион жиноятларга қўл уришдан таб тортмайдиган давлат хизматчиси. У билан “келишсанг ошиғинг олча” деган ўй кўплаб фуқароларнинг хотирасида сақланиб “Стреотип” бўлиб қолган. Қайсидир маънода бундай қарашларнинг дунёга келиши-ю ва одамлар хотирасида сақланиб қолишида божхона ходимларининг ҳам ўрни бор албатта. Лекин дунё ўзгаряпти, одамлар ўзгаряпти, тизимлар, соҳалар ўзгаряпти, уларнинг қаторида божхона соҳаси ҳам ўзгараётганини англаш унчалик ҳам қийин иш эмас.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори билан божхона ҳодимларини ҳам иқтисодий қўллаб қувватлаш, уй-жой, имтиёзли фоизсиз кредит асосидаги автотранспорт воситалари билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида божхона хизмати ходимларини ҳалол пок меҳнат қилишида ўзининг ижобий натижасини беради албатта. Зеро, эртанги кунидан кўнгли хотиржам бўлган инсонда бугунги кунига шукроналик хисси туғилади бегумон. Коррупция деб номланмиш иллат замирига тушмасликда юқоридаги келтириб ўтган омилларимизнинг барчаси ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Бугун божхона хизматчиси коррупцияни эмас, балки ўз Ватанининг равнақи, оиласи фарзандлари, ота-онасини танлаётгани давлатимизнинг бюджетига келиб тушаётган маблағлар, режаларни бажарилишидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Бу ҳам она юртимизнинг ҳар томонлама ривожланишида ўзининг самарасини кўрсатади.

Божхоначи билан коррупцияни ёнма-ён кўрсангиз Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Андижон вилояти божхона бошқармасининг (74)228-48-44 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз сўралади.

Энди эски қарашлардан воз кечайлик, божхона тизими ўзгарди. Сиз айтган дарахтлар эса кесилиб кетди!

Ф. Каримов

Андижон вилояти

божхона бошқармаси катта инспектори.