Андижон 24

ЭРТАНГИ КУН, МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ, ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ БУГУНГИ ҚИЛИНАЁТГАН МЕҲНАТГА БОҒЛИҚ


01.04.2020   3195

«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» ҳамда ҳудудий бўлимлар асло ваҳимага берилмай ва тавсия қилинаётган эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ишларини давом эттиришмоқда. Зеро, ҳаёт давом этаяпти. Эртанги кун, мурожаатлар билан ишлаш, халқни рози қилишасосан бугунги қилинаётган меҳнатга боғлиқ.

Мавжуд кўп қаватли уйларда ҳудудий бўлимлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.Аҳолига карантин пайтида коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, имкониятдан келиб чиқиб совун, суюқ совун, антисептик воситалар ва ниқоблар тарқатилмоқда.

Кўп қаватли уйларда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида доимий равишда

дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолидан тушган мурожаатларга жавоблар ва режали қилиниши керак бўлган ишлар ўз вақтида қилиниб, муаммолар вақтида бартараф этилмоқда.

Ходимлар эълон қилинган карантин қоидаларига амал қилган ҳолда меҳнат қилмоқдалар.

«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» ахборот хизмати.