Спорт

ЭРТАГА АНДИЖОНДА ГЕРМАНИЯЛИК ФУТБОЛЧИЛАР БИЛАН ХАЛҚАРО УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛАДИ


20.05.2019   2464

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилишини маълум қилди.

Жаҳон андозаларига мос ҳолда қайта реконструкция қилинган ўйингоҳда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси (бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев) футболчилари Германиянинг Берлин шаҳридаги тенгқурлари билан куч синашадилар.

Ўйин 21 май, сешанба куни соат 18:40 да ўтказилиши режалаштирилган. Ўзига хос футбол байрамида мамлакатимизнинг таниқли санъат усталари ижросида гала концерт ҳам бўлиб ўтади.