ЭРОНДА ҚИРУВЧИ САМОЛЁТ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ

05.08.2019 1808
Эроннинг Бушир вилоятида қирувчи самолёт ҳалокатга учради, дейилади “Mehr” агентлиги хабарида. Унга кўра, ҳодиса Тангистон шаҳристонида содир бўлган бўлиб,самолётдагиларнинг иккиси ҳам тирик қолган.
“Техник носозлик ҳалокатга сабаб бўлган. Самолётдаги икки киши соғ-саломат”, деди шаҳристон раҳбари Абдулҳусайн Рафийпур. Ҳозирча, ҳодисага оид бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Манба: ЎзА