Андижон 24

Эркли юрт фарзанди


26.04.2018   1591

Андижон давлат университетида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 64 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ана шундай аталди.

Тадбирда таниқлишоир-ёзувчилар, олимлар иштирок этдилар. Ўзбекистон Миллий университети доценти Норқул Бекмирзаев,фарғоналик шоира Зуҳра Алиева, наманганлик Дилбар Ҳайдаровалар Муҳаммад Юсуф ижоди ва у билан боғлиқ хотиралар ҳақида сўзлаб бердилар. Шоир қаламига мансуб она-Ватан, туғилган юрт, меҳр-оқибат ҳақидаги шеър ва қўшиқлар, “Уч ўғил ва бир қиз” қиссаси каби саҳна асарлари талабалар томонидан маромига етказиб ижро этилди. “Эркли юртнинг эрка фарзанди” кўргазмасиданадибнинг сара асарлари жой олди.

Н. Йўлдошева,

Х. Араббоев олган сурат.