ЭРДЎҒОН ТУРКИЯ НАТО САФИНИ ТАРК ЭТМАСЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

02.09.2019 956
Анқара Шимолий Атлантика альянсини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.
«Биз НАТО аъзолигидан ва иттифоқдошлардан воз кечиш ниятида эмасмиз», — деди Туркия раҳбари.
Туркия томонидан Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари харид қилиниши АҚШ ва НАТО норозилигига сабаб бўлган эди.
Вашингтон бунга жавобан Анқарага F-35 қирувчи самолётлари етказиб беришдан бош тортган ва санкциялар қўллаш билан таҳдид қилганди.
Манба:daryo.uz