Сайлов - 2021

ЭНГ СЎНГГИ САЙЛОВ УЧАСТКА 850 МЕТР БАЛАНДЛИКДА ЖОЙЛАШГАН (+ВИДЕО)


15.10.2021   1711

Андижон вилоятининг энг баланд ҳудуди – Хонобод шаҳри. У денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган. Ушбу марказда 43 минг 483 нафар аҳоли истиқомат қилади

2-Андижон сайлов округининг энг чекка ва охирги нуқтаси эса Хонободнинг Хидирши қишлоғидир. Қишлоқнинг Алчалик маҳалласида Ўзбек ва Қирғиз миллатига мансуб аҳоли вакиллари аҳил-иноқ бўлиб истиқомат қилишади.

Хўш, биз Алчалик маҳалласини нега алоҳида тилга оляпмиз? Гап шундаки, сўз бораётган мавзе округ ҳудудидаги энг баданд нуқта – 931-сайлов участкаси ҳисобланади. Бу баландликка барча турдаги автоуловлар ҳам чиқа олмайди. Фақатгина баланд қир ва тоғларда ҳаракатланишга мўлжалланган транспорт воситалари билан бориш мумкин.

Шу жиҳатларни инобатга олиб, сайлов куни Алчаликка кўчма қути олиб бориш режалатирилмоқда. Бундан мақсад сайловчиларга қулайлик яратишдир.

2-Андижон сайлов округи Матбуот маркази.