Хорижда

«Энг сертук қиз» турмушга чиқди


06.01.2018   593

2010 йилда Гиннеснинг Рекордлар китобига “энг сертук ўсмир” сифатида киритилган Супатра Сасупфан 17 ёшида турмушга чиқди. Бу ҳақда Metro

газетаси хабар тарқатди.

Таиландда яшайдиган бу қиз камдан кам учрайдиган наслий хасталик – Абрамс синдроми (ёки гипертрихоз) касаллигига йўлиққан. Унинг юз, қўл ва оёқлари қалин туклар билан қопланган бўлиб, улар жуда тез ўсади. Ўрта асрлардан бери шундай дардга дучор бўлганлар бор-йўғи 50 нафар эканлиги маълум.

Супатранинг отаси қизини даволаш учун турли муолажалардан, ҳатто лазерли куйдириш(депиляция)дан фойдаланишганини, бироқ биронтаси ҳам самара бермаганлигини билдириб ўтди. Эндиликда Супатранинг ортиқча тукларини лезвия ёрдамида доимий равишда қириб боришдан бошқа чораси қолмаган.
Шундай ҳолатига қарамай, Супатра доимо яхши кайфиятда бўлишга интилади ва “сертуклигим менга ўзига хослик бағишлайди”, дея фикр билдиради.