Андижон 24

Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади


05.04.2018   1439

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши маълум қилинган.

Йиғилишда таъкидланишича, 2021 йилгача 5 миллиондан зиёд ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш зарур. Бу бўйича ҳар бир вилоятда 3-4 та, мамлакатда жами атиги 49 та тузилма бор.

Бугунги кунда мамлакат бўйича 201 та Давлат хизматлари марказлари ташкил этилган. Қайд этилишича, ушбу Давлат хизматлари марказларига йўл ҳаракати хавфсизлиги вакили бириктирилади.

KUN.UZ сайтидан олинди.