ЖАМИЯТ

ЭНДИ КИНОТЕАТРЛАР ҲАМ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИЛИШИ МУМКИН


24.01.2021   1774

Бунда тадбиркорларга маданият ва санъат соҳасидаги объектларда савдо фаолияти турлари билан ҳам шуғулланишга рухсат этилади.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.

Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” МА билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

– уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

– уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:

– хизмат кўрсатиш;

– кичик ишлаб чиқариш;

– савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

Манба: uznews.uz