Андижон 24

ЭЛЕКТР УЧУН ТЎЛОВДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!


29.11.2018   1269

Электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичида ноаниқликлар аниқланган тақдирда, истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиши керак.

Корхона эса бу ҳақда мажбурий ижро бюросига хабар бериши зарур.

Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қароридан шу каби ўзгартириш ва қўшимчалар жой олди.

Қарорда кўп квартиралиуйлардаги хонадонлар ва хусусий хонадонларичида ўрнатилган ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчининг жавобгарлиги белгиланди.Ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашданфойдаланиш тугмасига ташқаридан таъсир кўрсатиш ҳам қоида бузилиш сифатида баҳоланади. Бундай ҳолат аниқланганда мажбурий ижро бюросининг вакили томонидан далолатнома тузилади.

Қарорда истеъмолчилар газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганда, истеъмол қилинган газ қийматини ундириш ҳолатларига аниқлик киритилди. Хусусан, ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш мосламаси модем ёки бошқа воситаларнинг рухсатсиз улангани аниқланганда – рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида, мослама бузилган тақдирда ёки мавжуд бўлмаганда, пломбалар узилганда бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда газнинг қиймати ундирилади.