Андижон 24

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БАРҚАРОРЛИГИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР МАСЪУЛИЯТИГА БОҒЛИҚ


29.01.2020   1423

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ўтган йили қандай фаолият кўрсатди? Жорий йилдаги вазифалар режаси белгиландими?

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот хизмати ходимлари учун ўтказилган анжуманда ана шундай саволларга жавоб берилди. Ушбу акциядорлик жамияти бош директори Ахаджон Жўраев соҳа масъуллари амалга оширган ибратли ишлар, келгусидаги режалар хусусида сўз юритдилар. Электр энергияси етказиш барқарорлиги, иқтисодиёт тараққиёти, аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлайди. Бу сифатли амалга оширилса, истеъмолчилар рози бўлади. Айни пайтда жамоа ҳаракати билан вилоятимиздаги 16 минг корхона, ташкилот, муассаса ва 610 минг аҳолига электр энергияси етказиб берилмоқда. Якунланган йилда жами 3,2 миллиард киловат-соат ёки аввалги йилдагига нисбатан 10 фоиз кўп 1 триллион сўмлик электр энергияси етказиб берилди.

2019 йилда 9 та 104300 ква куч трансформатори ўрнатилиши натижасида Андижон, Асака, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл, Хўжаобод, Шаҳрихон туманлари ҳамда Андижон шаҳрида электр таъминоти яхшиланди.

Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш дастури доирасида 699,8 километр электр тармоқлари, 292 та трансформатор пунктида қурилиш, такомиллаштириш тадбирлари бажарилди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик чоғида 68,9 минг километр узатиш тармоғи, 500 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, етказилган электр энергиясини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Андижон, Хонобод шаҳарлари шунингдек, Андижон, Асака туманларида 650 минг дона замонавий ҳисоблагич ўрнатилиб, шундан 58680 таси АСКУЭ тизимига уланди. Электр энаргияси етказиш ва тўловида сезиларли ижобий самарага эришилди.

«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари асосида янги электир тармоқлари тортилди, трансформатор пунктлари қурилди. +ишлоқлар, маҳаллалар ободлигига муносиб ҳисса қўшилди. Арзонлаштирилган намунавий лойиҳа асосида барпо этилган уй-жойлар, кўп қаватли тураржойлар чароғон бўлди.

Ўтган йил давомида минглаб истеъмолчиларнинг мурожаати қаноатлантирилди. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида телеграмм, фейсбук ижтимоий тармоқлари ишга туширилди. Шунингдек, 24 соат мобайнида қўнғироқларни қабул қилиш учун «Call center» бўлими ташкил қилинди.

Ходимларнинг иш шароитини яхшилаш учун кенг кўламдаги таъмирлаш, жиҳозлаш тадбирлари бажарилди.

Ёшлар билан ишлаш изчил йўлга қўйилди. Андижон машинасозлик институти билан ҳамкорлик самарали бўлаётир.

Бу йил ҳар бир йўналишда кўпроқ иш қилиш истеъмолчиларга замонавий хизмат кўрсатиш режаси белгиланди. Жорий йилнингбиринчи чорагида истеъмолчиларга жами 4720,0 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилади. 1585,13 километр узатиш тармоғи, 581 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиши кўзда тутилди. Режалаштирилган ишларни амалга ошириш учун 94,6 миллард сўм сарфланади. Бунинг натижасида 260 та маҳалла фуқаролар йиғини, 245 мингдан ортиқ аҳоли хонадони, 410 та ижтимоий соҳа ҳамда 2005 та тадбиркорлик субъектига электр энергияси етказиш янада яхшиланади.

Жамият таркибида ташкил қилинган металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехида қурилмалар ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Хўжаобод туманида темир-бетон таянчлар тайёрлаш цехи фойдаланишга топришили билан йилига 15 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобига анча маблағ иқтисод қилинади.

Анжуманда савол-жавоблар қизғин кечди. Муаммолар, качиликлар бартараф этиш борасида таклифлар билдирилди.

Хонадонимизда, иш жойимизда электр таъминотида узилиш бўлса электрчилардан норози бўламиз. Юз берган носозлик кўпгина қурилмаларга зарар етказишининг ҳисобига шундай чора кўрилганидан хабардор бўлиш англашилмовчиликка барҳам беради. Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот хизмати ходимларининг фаол ҳамкорлиги билан хизмат кўрсатишдаги янгиликлар кўпчиликка тезкор тарзда етказилади. Очиқликка, шаффофликка эришилади. Истеъмолчиларга замонавий хизмат кўлами ортади.

Аҳмадилло СОЛИЕВ.

Суратда: матбуот анжуманидан лавҳалар.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.