Андижон 24

«ЭКСПОРТ РЕЖАСИНИ БАЖАРИШ УЧУН ФЕРМЕР ВА ТАДБИРКОРЛАРДАН ПУЛ ЙИҒИЛЯПТИ» НОМЛИ МАҚОЛАДА КЕЛТИРИЛГАН ВАЖЛАР ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ


07.08.2019   1158

Жорий йилнинг7 август куни Ижтимоий тармоқлар орқали Экспорт режасини бажариш учун фермер ва тадбиркорлардан пул йиғиляпти номли хабарлар тарқалди.

Андижон вилояти ҳокимлиги бу хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлайди ва мазкур масала юзасидан қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

Ушбу хабар юзасидан вилоят ҳокимлигида ишчи гуруҳ тузилган ва мазкур гуруҳ вилоятнинг Избоскан, Андижон, Асака туманлари ҳамда Андижон шаҳридаги бир қатор фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида аниқланишича, ҳеч қайси бир туманда фермер хўжаликларига экспорт режасини бажариш учун пул маблағларийиғиш тўғрисидаги туман хокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан топшириқлар берилмаган.

Хабарда“Андижон вилояти Избоскан тумани фермерларига ҳар гектар ер учун 30 минг сўмдан нақд пул солиғи солинди” дея келтириб ўтилган.

Избоскан тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Абдупатто Умаров туманнинг “Ишонч замин” массивидаги “Бўстон Холдарали саҳовати” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Раҳимов, Пойтуғ массивидаги “Пойтуғ замин диёри” фермер хўжалиги раҳбари Р.Абдураззақов, “Гуркиров” массивидаги “Гуркиров Оқ-олтин” фермер хўжалиги раҳбариС.Қорабоев, “Ишонч замин” ва “Урганжи” массивларидаги “Пойтуғ оқ-олтин заргари” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Сайфиддинов хамда “Тиллабоев” массивидаги “Тиллабоев нурли келажаги” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ҳомидовлар билан ишчи гуруҳ иштирокида суҳбат ўтказган ва якунда юқорида номлари келтирилган фермерлар “экспорт солиғи”дан бехабар эканлиги ҳамда ҳеч қандай пул йиғиш масаласи туман ҳокимлиги томонидан кўтарилмаганлигини айтишган.

“Бу ҳақда шикоят қилган фермерларнинг айтишларича, бу пуллар вилоят экспорт мажбуриятини "бажариш" учун сарф қилинади.”

Андижон вилоятида бугунги кунда 275 та экспор қилувчи корхоналар мавжуд бўлиб, 1-ярим йилликда улар томонидан жами 100.9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги турли хил маҳсулотлар экспорт қилинган, шундан саноат маҳсулотлари 14.9 млн. АҚШ доллари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 86 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

“Андижон шаҳридаги саноат зоналарининг тадбиркорлари эса, экспорт шартномаси мавжуд бўлмаса ҳам, ҳокимлик белгилаган мажбурий экспорт суммасининг 0.1 фоизида жарима тўлашга мажбур қилинаётганини айтди” дея иддао қилинмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ёки ҳуқуқ-тартибот органларига тадбиркор ёки фермерлар томонидан экспорт шартномаси мавжуд бўлмасдан туриб белгилаган мажбурий экспорт суммасининг 0.1 фоизида жарима тўлашга мажбур қилинаётгани ҳақидаги даъво аризалари ёки мурожаатлар келиб тушмаган. Вилоятда амалга оширилган экспорт ҳажми мақолада келтирилганидек фермер хўжаликлари ёки тадбиркорлар томонидан эмас балки экспортёр корхоналар томонидан амалга оширилади.

“Ҳудуд раҳбарларига ҳоким оғзаки буюрган экан. Экспортга ҳар бир гектарга 30 минг сўмдан пул йиғасан, деган... Қишлоқ хўжалиги бошқармасига нақд шаклда фермерлар олиб бориб топширяпти. Мен ҳам бериб келдим. Лекин ҳеч қандай квитанция ҳам берилмаяпти. Шунчаки бир рўйхатга ким, қанча пул бергани ёзиб қўйиляпти”

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотига кўра Избоскан туманида ҳеч қайси бир фермер ҳар гектарига 30 мингдан ҳисоблаб нақд пул шаклидага “экспорт солиғи” олиб келмаган ва иддао қилинаётган рўйхат ҳам мавжуд эмас.

2019 йилнинг январь-июнь ойларида туманда жами 3,1 млн. АҚШ долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бажарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 8 та корхоналар томонидан жами 3,7 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, прогноз 119 фоизга бажарилди. Юқоридаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ҳозирда туманда фаолият кўрсатиб эспорт билан шуғуланаётган корхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлар туманнинг 2-ярим йиллик экспорт прогноз режасини бажариш учун экспорт солохиятиетарли эканлигини кўрсатиб турибди.

“ Андижон шаҳридаги тадбиркорлардан, агар экспорт қилмасанг мажбурий экспорт суммасини 0,1 фоизини нақд пулда тўлайсан деб, шу миқдордаги пул ундирилмоқда. 500-1000 АҚШ доллари миқдорида...”

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, Андижон шаҳридаги саноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам бундай пул йиғилишларни рад этганлиги, ҳеч қандай “экспорт солиғи” мавжуд эмаслигини билдиришган. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида экспорт режаси Андижон шаҳри бўйича 2019 йилнинг I ярим йилликда 7 млн. АҚШ доллари (саноат маҳсулотлари экспорти 1,2 млн. долл. ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 5,8 млн. дол.) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, амалда 32 та экспортёр корхоналар томонидан 7,7 млн. АҚШ доллари (саноат маҳсулотлари экспорти 2,1 млн. долл. ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 5,7 млн. дол.) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниб, белгиланган прогноз 111 фоизга (795 минг долларга кўп) бажарилди.

Шундан 3 тасининг маҳсулотлари (Андижон шаҳридаги КСЗ ларида фаолият кўрсатаётган “Динар текстиль” МЧЖ, “Леон стиль” МСЖ ва “Саркор юксак ривожи” МЧЖнинг текстиль, пластмасса идишлар ва мебель маҳсулотлари) Россия, Украина, Азарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.Бугунги кунга қадар ушбу корхоналар томонидан 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар четга чиқарилган.

Вилоятда экспорт қилиш мажбуриятининг энг катта суммаси Асака ва Андижон туманига тушган. Андижон туманида 100-150 доллардан, Асакада 500 доллардан йиғишган, ҳар бир фермердан”.

1-ярим йилликда Андижон тумани бўйича 2019 йилнинг I ярим йилликда 5,4 млн. АҚШ доллари (саноат маҳсулотлари экспорти 4,2 млн. долл. ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 767 минг. дол.) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, амалда 27 та экспортёр корхоналар томонидан 9,9 млн. АҚШ доллари (саноат маҳсулотлари экспорти 3,5 млн. долл. ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 6,4 млн. дол.) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниб, белгиланган прогноз 185 фоизга (4,6 млн. долларга кўп) бажарилди.

Асака тумани бўйича 2019 йилнинг I ярим йилликда 12,9 млн. АҚШ доллари (саноат маҳсулотлари экспорти 924 минг долл. ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 11,5 млн. дол.) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, амалда 31 та экспортёр корхоналар томонидан 14,5 млн. АҚШ доллари (саноат маҳсулотлари экспорти 887 минг долл. ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 13,6 млн. дол.) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниб, белгиланган прогноз 113 фоизга (1,6 млн. долларга кўп) бажарилди.

Бундан ташқари Юқоридагилардан келиб чиқиб Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш натижаларига кўра “Экспорт режасини бажариш учун фермер ва тадбиркорлардан пул йиғиляпти” номли мақолада келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги