ЖАМИЯТ

Экспорт: «GOLD ASIA» БРЕНДИ БИЛАН ДУНЁ БОЗОРИГА


05.07.2019   1141

Хўжаобод туманидаги “SHЕRXON TEXTILE LYUKS” масъулияти чекланган жамияти бундан икки йил аввал фаолиятини бошлаган. Трикотаж буюмлари ишлаб чиқарувчилар қанча кўп бўлмасин, замонавийлик, дизайин ва нарҳга алоҳида эътибор қаратилгани ютуқларга бошламоқда.Қисқа вақт ичидаички бозорда ўз ўрнини топиш билан бирга импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш бўйича изчил изланишлар олиб бораётган корхоналардан бирига айланди.

Тумандаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмаётган ётоқхона биносини нолъ қийматида берилиши жамоани янги ташаббусларга бошлади. 500 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, Хитой ва Туркия давлатларидан сўнгги русумдаги дастгоҳлар келтирилди. Бичув, тикув ва қадоқлаш цехларида барча ишлар компъютерлашган ҳолда амалга оширилгани сабаб ортиқча ишчи кучига ўрин қолмади. Бозор талабидан келиб чиқиб, маҳсулот тури 50 дан ортди.

- Ҳозирда корхонамизнинг тайёр буюмлари тўла Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда, - дейди корхона раҳбари Алишер Тўхтабоев. - Россиядаги савдо уйимиз орқали ўтган ойда 30 минг дона болалар ва аёллар кийимлари мижозларга етказиб берилди. Хорижлик мижозларимиз кўпайган сари масъулият ҳам ортмоқда. Бу Президентимиз томонидан экспорт ва экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватланаётганинг натижасидир. Келажакда экспорт географиясини янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Яратилган имконият қўшимча иш ўринлари ва маҳсулот турининг кўпайишига йўл очди. Хориждан келтирилган замонавий технологиялар билан иш юритаётган чеварлар сафига жорий йилда 60 нафар хотин-қиз келиб қўшилди. Уларнинг аксарияти вақтинча ишсиз уйда ўтиргани сабаб ишли бўлганидан хурсанд. Ирода Каримова, Одинахон Турсунбоева, Меҳриноз Комилова ва Гулмира Исмоновалар “Ўз ишининг усталари”, номини олган. Янги дизайиндагимаҳсулотларни ўзлаштиришда улар доим ташаббускор.

Инновацион тарзда ривожланиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш баробарида янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш “SHЕRXON TEXTILE LYUKS” МЧЖ жамоасининг доимий бош мақсади. Бунинг натижасида буюртмачилар сафи кенгайиб, иқтисодийюксалишга эришилмоқда.

Рустамжон Эшонов.