Жамият

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ ДАРОМАД МАНБАИ ЯРАТИЛДИ


12.07.2020   2880

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолини камбағалликдан чиқариш, эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти “Сув таъминоти” МЧЖ томонидан Шаҳрихон туманидагиМустақиллик МФЙга қарашли Баҳор кўчасида истиқомат қилувчи Ижозатхон Ҳусанова холидан хабар олинди. Кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи ушбу хонадон соҳибасига 100 та бройлер жўжалари ва икки бош қўй тақдим этилди. Натижада оила соҳибларининг уйдан чиқмаган ҳолда даромад топишлари учун ҳам шароит яратилди.

Шунингдек, оиланинг фойдали ижтимоий меҳнатга муҳтож аъзоларини ишга жойлаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Жамият томонидан хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Андижон вилояти “Сув таъминоти” МЧЖ томонидан бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.