«102» хабарлари

ЭГАСИГА ЕТИБ БОРМАГАН «ОҒУ»


17.09.2018   697

Булоқбоши туман ИИБ ЖКБ тезкор ходимлари томонидан 2018 йил 14 сентябрь куни ўтказилган тадбир давомида «Кулла деҳқон бозори» ҳудудида ўзини шубҳали тутган, шу туманда яшовчи фуқаро И.Р тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимини чўнтагида оғирлиги 297 гр. «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Тезкор ходимлар томонидан И.Р қўлга олинди, - дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан туман ИИБ томонидан терговҳаракатлари олиб борилмоқда.