Спорт

ЕЧЛ. «Ювентус» «Атлетико»ни таслим қилди, «Реал» эса ПСЖни юта олмади


27.11.2019   103

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 5-тур баҳсларига 26 ноябрь, сешанба куни старт берилди.

«А» гуруҳидан ўрин олган ўйинда Зинедин Зидан қўл остидаги Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу»да Томас Тухель бошлиқ Парижнинг ПСЖ клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 17 ва 79-дақиқаларида «Қироллик клуби» ҳужумчиси Карим Бензема Кейлор Навас дарвозасини икки бор ишғол қилган бўлса, 81-дақиқага келиб Париж клуби етакчиларидан бири Килиан Мбаппе ҳисобни қисқартирди (2:1). Орадан 2 дақиқа ўтиб испаниялик Пабло Сарабия ҳисобни тенглаштирди ва ПСЖни мағлубиятдан қутқариб қолди (2:2).

Таъкидлаш жоиз, учрашувнинг 69-дақиқасида Эден Азар жароҳат олди ва унинг ўрнига Гарет Бэйл захирадан майдонга тушди.

Ушбу турдан сўнг ПСЖ 13 очко жамғариб, гуруҳда 1-ўрини эгаллаб турибди. «Реал» эса 8 очко билан 2-ўринда бормоқда.

«Д» гуруҳида эса Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Диего Симеоне бошлиқ Мадриднинг «Атлетико»си билан баҳсга киришди.

Учрашувдаги ягона гол 45+2-дақиқада урилди. Унга «кекса синьора» ҳужумчиси Пауло Дибала муаллифлик қилди.

Шу тариқа туринликлар «матрасчилар»ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 3 очкога эга бўлди (1:0).

Мазкур ғалабадан сўнг «Ювентус» очколари сонини 13 тага етказди ва «Д» гуруҳида яққол пешқадамга айланди. Иккинчи ўриндаги У«Атлетико» ҳисобида эса 7 очко мавжуд.

ЕЧЛ

5-тур баҳслари

26 ноябрь, сешанба

«А» гуруҳи

«Галатасарой»—«Брюгге» 1:1

Голлар: 1:0 — 11 Бююк, 1:1 — 90 Диатта

«Реал»—ПСЖ 2:2

Голлар: 1:0 — 17 Бензема, 2:0 — 79 Бензема, 2:1 — 81 Мбаппе, 2:2 — 83 Сарабия

«Б» гуруҳи

«Тоттенҳэм»—«Олимпиакос» 4:2

Голлар: 0:1 — 6 Ал-Араби, 0:2 — 19 Рубен Семеду, 1:2 — 45 Алли, 2:2 — 50 Кейн, 3:2 — 73 Орье, 4:2 — 77 Кейн

«Црвена Звезда»—«Бавария» 0:6

Голлар: 0:1 — 14 Горетцка, 0:2 — 53, пенальти Левандовски, 0:3 — 60 Левандовски, 0:4 — 64 Левандовски, 0:5 — 67 Левандовски, 0:6 — 89 Толиссо

«C» гуруҳи

«Аталанта»—«Динамо Загреб» 2:0

Голлар: 1:0 — 27, пенальти Муриэль, 2:0 — 47 Гомес

«Манчестер Сити»—«Шахтёр Д» 1:1

Голлар: 1:0 — 56 Гундўғон, 1:1 — 69 Соломон

«Д» гуруҳи

«Локомотив М»—«Байер» 0:2

Голлар: 0:1 — 11, автогол Жемалетдинов, 0:2 — 54 Бендер

«Ювентус»—«Атлетико» 1:0

Гол: 1:0 — 45 Дибала