Спорт

ЕЧЛ: «БАВАРИЯ» ВА «ЮВЕНТУС» ЙИРИК ҲИСОБДА ҒАЛАБА ҚОЗОНИШДИ, «РЕАЛ» ЭСА ЯНА ОЧКО ЙЎҚОТДИ


02.10.2019   2866

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасида 1 октябрь, сешанба куни гуруҳларда бир нечта ўйинлар якунланди.

«А» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу»да Бельгиянинг «Брюгге»сини қабул қилди.

Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

Голлар: 0:1 — 9 Бонавентуре, 0:2 — 39 Бонавентуре, 1:2 — 55 Рамос, 2:2 — 85 Каземиро

Айни паллада «Реал» 1 очко тўплаб гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. «Брюгге» эса 2 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Шу куни турнинг марказий ўйинларидан бирида Мюнхеннинг «Бавария» клуби Лондонда «Тоттенҳэм» («B» гуруҳи)га қарши майдонга тушди.

«Бавария» сафарда кечган баҳсда «Тоттенҳэм»ни йирик 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.

Голлар: 1:0 — 12 Сон Ҳён Мин, 1:1 — 15 Киммих, 1:2 — 45 Левандовски, 1:3 — 53 Гнабри, 1:4 — 55 Гнабри, 2:4 — 61, пенальти Кейн, 2:5 — 83 Гнабри, 2:6 — 87 Левандовски, 2:7 — 88 Гнабри

Ушбу ғалабадан сўнг Мюнхен клуби очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳида пешқадамга айланиб олди. «Тоттенҳэм» эса 1 очко билан 3-поғонадан жой олди.

«Д» гуруҳида Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Байер Леверкузен»ни синовдан ўтказди.

«Ювентус» ўз уйида кечган баҳсда «Байер» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ишончли ғалабага эришди (3:0).

Голлар: 1:0 — 17 Игуаин, 2:0 — 61 Бернардески, 3:0 — 88 Роналду

Қайд этиш жоиз, туринликлар 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди. Сўнгги ўринда бораётган «Байер» эса бирорта ҳам очко йиға олмади.

Шунингдек, шу куни ўтказилган бошқа учрашувларда қуйидаги натижалар қайд қилинди:

«Галатасарой»—ПСЖ 0:1

Гол: 0:1 — 52 Икарди

«Црвена Звезда»—«Олимпиакос» 3:1

Голлар: 0:1 — 37 Рубен Семеду, 1:1 — 62 Вулич, 2:1 — 87 Милунович, 3:1 — 90 Боачи

«Аталанта»—«Шахтёр» 1:2

Голлар: 1:0 — 28 Сапата, 1:1 — 41 Мораес, 1:2 — 90 Соломон

«Манчестер Сити»—«Динамо Загреб» 2:0

Голлар: 1:0 — 66 Стерлинг, 2:0 — 90 Фоден

«Локомотив М»—«Атлетико» 0:2

Голлар: 0:1 — 48 Жоау Феликс, 0:2 — 58 Томас