Андижон 24

ЕЧИМИ ЙЎҚ МУАММОНИ ЎЗИ ЙЎҚ


29.02.2020   3181

Андижон олимпия захиралари коллежида вилоятимизда истиқомат қилаётган фуқароларнинг муаммолари ечимини топишга қаратилган қабул жараёни бўлиб ўтмоқда. Унда вилоят ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда туманларнинг ҳокимлари ҳозир бўлдилар.

Юзма-юз мулоқотларда фуқаролар асосан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, саломатликларини тиклаш каби масалаларда ёрдам ва маслаҳатлар сўраб мурожаат қилдилар. Ҳар бир мутассадди йўналиши ва ҳудудлар кесимида ҳалқни ҳаётдан рози қилиш тамойили асосида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, юага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар. Бу албатта, юртдошларимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

«auz.uz» online гуруҳи.