Андижон 24

ДЎСТЛИК ─ ФАРҒОНА ЙЎНАЛИШИДА АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ


05.12.2019   1645

“Uzautotrans service” корхонаси томонидан жорий йилнинг 6 декабрь кунидан эътиборан “Дўстлик ─ Фарғона” йўналишида синов тариқасида автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақдаАндижон транспорт бошқармаси ўзининг фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Автобуслар “Фарғона шаҳар атрофи” автостанциясидан йўлга чиқиб, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара ўтказиш масканига қадар ҳаракатланади. Ушбу йўналиш масофаси 115 км.га тенг бўлиб, қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилади. Йўлкира ҳаққи эса 15 000 сўм этиб белгиланган. Дастлабки босқичда қатновлар икки томонлама йўналишда кунига жами 8 маротаба амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь кунидан эътиборан “Uzautotrans service” МЧЖ корхонаси “Андижон-Фарғона”, “Фарғона-Наманган” ва “Фарғона-Бешариқ” шаҳарлараро йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновларини амалга ошириб келмоқда.