ЖАМИЯТ

«Дўстингни сафга қайтар»: ЛОЙИҲАДА САРДОРЛАР ВА ЕТАКЧИЛАР КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ФАОЛ?


08.02.2019   1393

Хабарингиз бор, 1-7 февраль кунлари Андижон вилоятинингбарча туман, шаҳарларида “Дўстингни сафга қайтар“ лойиҳаси ўтказилди.

Барча таълим муассасаларида мунтазам дарс жараёнига қатнашмаётган ўқувчиларни ўз тенгдошлари орқали таълимга қайтаришни ўз олдига мақсад қилган лойиҳада вилоят сардорлари ва етакчилар Кенгаши аъзолари қандай ташаббусларни амалга оширмоқда?

Вилоят сардорлар ва етакчилар Кенгаши аъзолари иштирокида ўтказилган мазкур лойиҳада Андижон ахборот теҳнологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Достон Расулжонов ҳолидан хабар олинди. Онаси билан мулоқотда ўғлини дарсга қайтариш бўйича тушунчалар берилди. Қувонарлиси, Достон Расулжонов эртадан дарсга боришини айтди.

Таълим жараёнларига қайтарилган ўқувчилар Иттифоқнинг сардорлар ва етакчилар Кенгашлари аъзоларига бириктирилиб, «Тенгдошга тенгдош лойиҳаси» асосида уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Авазбек АРАББОЕВ.