Бугуннинг гапи

Дунёни забт этган шеърият


09.02.2018   206

Америкалик адабиётшунос олим, шоир ва ёзувчи Денис Дели Алишер Навоийнинг 21 ғазалини инглиз тилига таржима қилиб, китоб ҳолида нашр қилдирди.

Америкалик исломшунос олим Барри Хоберман “Saudi Aramco World” журналида чоп этилган “Chaucer of Turks” номли мақоласида Навоийни Шарқ уйғониш даври асосчиларидан бири сифатида эътироф этди.

Навоийнинг “Саббаъи сайёр” асари асосида италиялик Майкл Трамеззино томонидан 1557 йилда яратилган ва дунёнинг бир неча тилларига қайта-қайта таржима қилинган “Сарандипнинг уч шаҳзодаси” асарини тадқиқ қилган америкалик шарқшунос Ричард Бойл бу асарни Европа Уйғониш даврининг шоҳ асари деб атайди.

Ўзбекистонга келиб, Алишер Навоий ижодини ўрганган ва унинг “Лисон-ут-тайр” асарини инглиз тилига таржима қилган канадалик Ҳарри Дик Навоийга “Дунёни маънавий таназзулдан қутқара оладиган кўнгил боғининг боғбони” дея таъриф берган.

Американинг Массачусетс штатида истиқомат қилувчи адабиётшунос, ёзувчи ва шоир Денис Дели томонидан таржима қилиниб, 2016 йилнинг декабрь ойида АҚШ Cervena Barva Press нашриётида чоп этилган “Twenty one Ghazals by Alisher Navoiy” деб номланган китоб сотувга чиқарилди.