Бугуннинг гапи

Дунёга эзгулик улашган даҳо


09.02.2018   58

Вилоятимизда Алишер Навоий таваллудининг

577 йиллиги катта тантаналар билан нишонланди

Дунё тамаддунига ўзининг инсонийлик ғояларини тараннум этувчи буюк асарлари билан ҳисса қўшган ўзбек мутафаккири Алишер Навоий беш асрки қалбларни ром этиб келмоқда. Энг тараққий этган Европа мамлакатларида ҳам унинг асарлари ўрганилиб, ҳайкаллари барпо қилинаётганидан миллатимиз ғурурланса арзийди.

Бугун А. Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи андижонликлар билан гавжум бўлди. Салобат тўкиб турган шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тантанада вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов йиғилганларни улуғ бобокалонимиз таваллуд айёми билан қутлади. «Бизга учта буюк неъмат берилган, булар тинчлигимиз, заминимиз, Навоийимиздир», деди вилоят ҳокими ўз сўзида.

Тадбирда республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров, А. Навоий номидаги республика она тили ва адабииёти инс-титути проректори Абдулҳай Собиров, АДУ филология факультети декани Баҳодир Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, буюк шоирга ўз эҳтиромларини изҳор қилишди.

Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Андижон давлат тиббиёт институтида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Бундай тантаналар барча шаҳар ва туманларда, ўқув даргоҳлари, корхона ва муассасаларда ҳам бўлиб ўтди.

Муҳаббат

Отамирзаева.

Суратларда: тантаналардан лавҳалар.

Хурсандбек Араббоев

олган суратлар.