Хорижда

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЁШ МИЛЛИАРДЕР АЁЛ КОРОНАВИРУС БИЛАН КУРАШИШ УЧУН 1 МЛН ДОЛЛАР ХАЙРИЯ ҚИЛДИ


27.03.2020   3250

Америкалик модель Кайли Женнер коронавирус пандемияси билан курашаётган тиббиёт ходимларига ҳимоя кийимлари ва ниқоблар сотиб олиш учун бир миллион доллар ажратди. Бу ҳақда америкалик акушер-гинеколог Таис Алиабади ўз Instagram’идамаълум қилди.

Тиббиёт ходими Кайли Женнерни «Ердаги гўзал фаришта» деб атади.

«Сен менинг қаҳрамонимсан. Бу хайрия кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин», — дейди акушер-гинеколог.

Женнернинг ўзи шифокорнинг пости остида изоҳ қолдириб, уни яхши кўришини билдирган ҳамда ўз ишини сидқидилдан амалга ошираётгани учун миннатдорчилик изҳор этган.

Реалити-шоу юлдузи ҳисобланган Кайли Женнер ўзининг шахсий косметик брендига асос солган. У бир йил аввал дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб топилган.

Манба: daryo.uz