Хорижда

Дунёдаги энг қимматбаҳо уй соҳиби


18.12.2017   91

Дунёдаги энг қимматбаҳо уйнинг эгаси маълум бўлди. The New York Times нашрининг таъкидлашича, Франциядаги Людовик саройига хўжайинлик ҳуқуқини Саудия Арабистони тахтининг вориси, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қўлга киритган. Людовика XIVнинг муҳташам қўрғони 300 миллион долларга сотилгани ҳақида журналистлар бундан икки йил аввал хабар топишган бўлишсада, эгаси кимлигини билишолмаётганди. Fortune журнали ўша кездаёқ саройга “дунёдаги энг қимматли уй” дея таъриф берганди, мутахассислар унинг олтин фаввораларидан, мармар ҳайкалларидан, хушманзара паркидаги ғаройиб лабиринтдан ҳайратга тушишганди.

Бу иншоот қироллик тахтининг бўлғуси эгасининг кейинги пайтдаги энг йирик харидларининг учинчисидир. Бундан аввал шаҳзода 500 миллион долларга яхта, сўнгра афсонавий мусаввир Леонардо да Винчи томонидан 1400 йилда яратилган энг қимматбаҳо суратни сотиб олиб, нафақат оддий кишиларни, балки “манман” деган бойларни ҳам эсини оғдириб қўйганди.