Хорижда

ДУНЁ МИҚЁСИДА ПАНДЕМИЯ САБАБ ОЧАРЧИЛИК КУЧАЙГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


23.08.2020   7418

Коронавирус пандемияси сабаб бутун дунёда очарчилик «Инжил кўлами»га етиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

«Мавжуд барча маълумотлар, хусусан, ЯИМнинг 80 фоиз инсонларга нисбатан ўсишига оид прогнозлар озиқ-овқат маҳсулотларида тақчиликкни кўрсатмоқда — пандемияга қадар 140 миллион аҳоли ва йил охирига қадар 270 миллион аҳоли — булар ҳақиқий фалокатдан дарак бермоқда. Биз Инжил кўламидагидек очарчилик хавфи қаршисида қолдик», — дейди Бисли.

Шу билан бирга, Лотин Америкасида очарчиликдан азият чекадиган инсонлар сони 269 фоизга, Шарқий ва Марказий Осиёда 135 фоизга, Жанубий Африкада эса 90 фоизига ошади.

«Очарчилик дунёда булутлардан юқори даражага чиқиб олди ва зудлик билан ҳаракат қилмасак, кўпчилик ҳалок бўлади, болалар узоқ йиллар давомида тўйиб овқатланмаганидан азият чекади, дунё сўнгги ўн йилликка очарчиликка қарши курашда эришган натижаларини йўқотиб, ортга қайтади», — дейди Бисли.

Таъкидланишича, пандемия оқибатларини юмшатиш йўлида гуманитар фаолиятни амалга ошириш учун яқин ярим йил ичида 5 миллиард доллар керак бўлади.

Манба: daryo.uz