Хорижда

«Дунё ҳалоскори» рекорд қўйди


17.11.2017   710

Леонардо да Винчининг “Дунё ҳалоскори” картинаси Нью-Йоркдаги Christie's аукционида 400 миллион долларга сотилди, - деб хабар беради РИА Новости.

Машҳур мусаввирнинг машҳур ишлари орасида хусусий коллекцияда сақланиб келган ягона асарининг савдоси, санъат борасида нафақат ўтган етмиш йил ичида, балки XXI асрдаги энг асосий савдога айланди.

Дастлабига “Дунё ҳалоскори”га 100 миллион доллар тикилганди. Беш харидор картинанинг эгаси бўлиш учун савдога киришишди. Бироқ нарх 200 миллион долларга етгач, талабгорлар икки нафар қолди. Бир ярим соатлик савдодан кейин, картинага 400 миллион тиккан харидор уни қўлга киритди. Солиқ ва бошқа тўловлардан сўнг асарнинг умумий қиймати 450 миллион доллардан ортиши мумкинлиги айтиляпти. Аукцион вакиллари харидор номини сир тутишяпти.

Айтиш жоизки, шу кунгача Пабло Пикассо чизган “Миср аёллари” картинасининг хариди аукцион савдоларида рекорд саналарди. 2015 йилда уни Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Жасем ал -Тани деярли 200 миллион долларга сотиб олган эди.