«102» хабарлари

Дўкон эшигини бузишиб...


02.02.2018   256

Марҳамат тумани ИИБга 2018 йил 19 январь куни фуқаро М.Х ариза билан мурожаат қилди. Фуқаро ўз аризасида 2017 йил 11 декабр кунга ўтар кечаси, номаълум шахслар Марҳамат шаҳар «Деҳқон бозори» ичида жойлашган савдо дўкони эшигини бузиб киришиб, у ердан жами нархи 5.500.000 сўмлик 1 дона ноутбук, 1 дона микроскоп, 1 дона соч қуритгичи ва 10 дона турли ҳил наушникларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Шу кунга қадар ички ишлар идораларига хабар қилмасдан ўзи қидириб топмоқчи бўлган фуқаронинг йўқолган техника воситалари кўрилган чоралар натижасида аниқланди. Ўғирликни Марҳамат туманида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Х, И.С , Р.Ж , А.А.лар содир этганлиги маълум бўлди. Улардан юқоридаги далилий ашёлар олинган. Мазкур холат бўйича туман ИИБ хузуридаги ТГ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-кисми билан жиноят иши кўзгатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.