Андижон 24

Дрон олиб кирмоқчи эди


05.03.2018   1317

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикамиз ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш тақиқланган.

Аммо айрим фуқаролар томонидан видеотасвирга тушириш учун мўлжалланган камерали учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) олиб келиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан Мамлакатимизга кириб келган фуқаро М.Махмудбеков белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда ноқонуний учувчисиз учиш аппаратини олиб келаётганлиги аниқланди.

У мазкур ускунани йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмаган бўлсада, замонавий рентген аппаратларидаги тасвирлар унинг қўл юклари орасида Дрон яширилганини ошкор этди.

Ҳозирда мазкур хуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ф. Каримов.