ЖАМИЯТ

«ДОРБОЗ» – ФИЛЬМИ СУРАТГА ОЛИНДИ


26.01.2023   544

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва

"Conglomerate studio" билан ҳамкорликда “Дорбоз” фильми суратга олинди, дея хабар берди Кинематография агентлиги.

Фильмда xалқ ўйинларидан бири дорбозлик санъати ва унинг давомчиларининг тақдири,меҳр-оқибат, касбга муҳаббат каби туйғулар акс этади. Ўзининг бутун умрини дор ўйинларига бағишлаган Полвон ҳаётини дорсиз, дорбозлик санъатисиз тасаввур қилолмайди. У ўз фарзандларини ҳам ана шу миллий санъатга ўргатиб, фақатгина ўзининг изидан боришларини истайди. Кекса дорбоз айнан шумақсадда қизи билан ўғлини, набираларини гўдаклигидан эски автобусида олиб юриб, дор остида тарбиялайди. Унинг ўғли ҳам, қизи ҳам йиллар давомидапрофессионал дорбоз бўлиб етишадилар. Ҳатто набиралари ҳам отахоннинг тарбияси билан мустақил равишда дорга чиқишни ўзлаштирадилар. Аммо Полвоннинг дарвешларча кечирадиган ҳаёти ўғли Давлатбекнингсабр косасини тўлдиради ва дорни ташлаб, айш-ишратга берилади Давлатбек ота уйдан кетади, аммо умусофирчиликда миллатнинг қадриятига айланган дорбозлик санъатини давом эттириши кераклигини англаб етади. Қилмишларига пушаймон бўлади.

Фильм сценарий муаллифи Нурилла Нарзуллаев, постановкачи режиссёр Акром Исаков, постановкачи операторлар Бобур Аҳмадалиев, Илҳом Хамидов, продюсер Давлатбек Юлдашев, Жаҳонбек Эргашев.

Кинокартина жорий йилнинг март ойида Наврўз байрами арафасида томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган.