Ўзбекистон

Доллар «ишқибозлари» қаерда кўп?


22.01.2018   399

Марказий банк ўтган йилда сотилган ва харид қилинган хорижий валюта тўғрисида маълумотларни маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

2017 йил сентябрь-декабрь тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 миллион долларни сотиб олинган.

Соҳа мутахассислари "Аҳолидан хорижий валютани солиб олиш операциялари асосий улуши Тошкент — 32 %, Самарқанд — 10 %, Фарғона — 9 %, Андижон — 8 %, Наманган — 7 % тўғри келади", дея таъкидлашди.

Ўзбекистон банклари аҳолига 56 миллион доллар сотишган. Бу жараён тўрт ой давомида доимий ижобий динамикага эга бўлди: сентябрда — 3,9 миллион доллар, октябрда — 11,9 миллион доллар, ноябрда — 17,8 миллион доллар, декабрда — 22,3 миллион доллар.

"Чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ойма-ой ўсиши, импорт қилувчи хусусий тадбиркорларнинг норасмий бозордан банк секторига ўтиши билан изоҳланади, уларнинг умумий сотишдаги улуши 60 % ёки 33,5 миллион долларни ташкил қилди", — дея маълум қилишди МБда.

Аҳолидан хорижий валютани сотиб олиш операцияларининг асосий улуши Тошкент (32 %), Самарқанд (10 %), Фарғона (9 %), Андижон (8 %), Наманган (7 %)га тўғри келганлиги билдириляпти.

Банкларда доллар сотиб олиш бўйича етакчи бўлган ҳудудлар бу: Тошкент — 48 %, Тошкент вилояти — 12 %, Наманган ва Фарғона — 9 %, Хоразм — 7 %.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланиш чет эл мамлакатларда ҳеч қандай чекловлар йўқ.