“ДОКТОР АЛБАН”, BONEY M ДИСКО ҲАМДА OTAWAN ГУРУҲЛАРИ САНЪАТКОРЛАРИ ХОНОБОД ШАҲРИГА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЎТКАЗДИ.

18.07.2023 175
Хорижлик санъаткорлар, меҳмонлар иштирокида Хонобод шаҳридаги “Хонобод” сиҳатгоҳи боғига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Бобур юрти Андижоннинг энг хушманзара гўшаси Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Турк маданияти халқаро ташкилоти – Турксой раҳбари Султан Раев ҳамроҳлигида дунёга машҳур “Доктор Албан”, Boney M диско ҳамда Otawan гуруҳлари санъаткорлари Хонобод шаҳрига манзарали дарахт кўчатлари ўтказди.
– Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган халқаро эстрада фестивалида қатнашаётганлигимдан беҳад хурсандман, – дейди “Доктор Албан” гуруҳи асосчиси, келиб чиқиши асли нигериялик бўлган швед мусиқачиси Албан Узома Нвапа. – Айниқса, ташкилотчилар эсдалик сифатида шаҳар боғига кўчат ўтказишдек хайрли ишга таклиф этганликлари мени жуда қувонтирди.
Ишонаманки, биз ўтказган ушбу кўчатлар йиллар ўтиб, улкан дарахтга айланади. Она табиатга мусаффолик улашади. Ўзбекистонликлар эса уни Доктор Албандан эсдалик сифатида эслаб юришади. Хорижлик меҳмонлар ўзбек халқининг меҳмондўстлигига, Хонобод шаҳрининг хушманзара ва гўзал табиатига юқори баҳо берди.