Спорт

ДОҒИСТОНДАН ҒАЛАБА БИЛАН


26.01.2019   623

Доғистонда эркин кураш бўйичаболалар ва ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Дунёнинг кўплаб мамлакатлариданкелган 300 нафар ёш полвонқатнашганбеллашувда Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиси Санжарбек Рустамбеков (мураббийи Зуҳриддин Фозилжонов) юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Вакилимиз Озарбайжон, Грузия, Арманистон ва қозоғистонлик рақибларини мағлубиятга учратиб, финалга етиб келди.

Ҳал қилувчи баҳсда Санжарбек мезбон спортчидан устун келиб, олтин медални қўлга киритди. Яна бир вакилимиз Абдулло Холмирзаев бронза медалига сазовор бўлди.

Б. Зокиржонов.