ЖАМИЯТ

ДОҒИСТОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ АНДИЖОНГА ТАШРИФИ (+ВИДЕО)


20.05.2019   1754

Жорий йилнинг 16 май куни Россия Федерацияси Доғистон давлат тиббиёт университети ректори Сулейман Маммаев, мазкур университетнинг стоматология факультети декани Тагир Абакаров ҳамда халқаро ҳамкорлик бўйича масъул Сажида Хаджалиевалар Андижон давлат тиббиёт институтига ташриф буюрдилар.

Меҳмонларни АДТИ ректори М. Мадазимов, ўқув ишлари бўйича проректор А. Арзиқулов, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи К. Салоҳиддинов, стоматология факультети декани Д. Тўланов, профессор-ўқитувчи ва талабалар тантанали кутиб олдилар.

Шартномада белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли фаолият соҳасида узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида келган Доғистон делегацияси билан АДТИ раҳбарияти ўртасида қизғин ва дўстона суҳбат бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот чоғида С. Маммаев ўзбекона меҳмондорчилик ва самимий илтифот кўрсатилганлиги учун ўз миннатдорлигини билдирди. Учрашув давомида ҳар икки томон вакиллари ҳамкорлик шартномаси, ”Йўл харитаси” бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш ва 3+2 ўқитиш тизимининг ташкилий томонларига эътибор қаратдилар. 2019-2020 ўқув йили учунстоматология факультетига талабаларни қабул қилиш қўшма ўқув дастури, қабул жараёнларида ёшлар ва устозлар ўртасидаги ўзаро самимий муносабатларни шакллантириш ва талабаларни тўлов контракт миқдорлари, келгусидагирежалар хусусидакелишиб олдилар.

Шу куниделегация аъзолари институт симуляцион ўқув марказида бўлиб, у ердагияратилган шароитлар, талабаларнингфантом ва муляж, стимуляторлар билан ишлаш жараёнларини кузатдилар.

Кун тартибига кўра,институтилмийкенгашлар залидапрофессор-ўқитувчилар, магистрлар, клиник ординаторлар ваталабалар билан илмий мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотни АДТИ ректори М. Мадазимов очиб берди. 1-УАШТ кафедраси мудири, профессор З. Салоҳиддинов сўзга чиқиб, икки олийгоҳ ўртасидагиилмий ва маданий ҳамкорлик учунташаккур изҳор этди. Доғистон давлат тиббиёт институтиректори С. Маммаевнингтерапия йўналишидаги, Т. Абакаронинг стоматологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган маърузалари тингланди. Меҳмонлар анатомия, оператив жарроҳлик ва топографик анатомия кафедрасида бўлиб, одам анатомияси музейини кўздан кечирдилар.

Доғистонлик меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда. Улар институт клиникасининг2-жарроҳлик бўлимида бўлиб, даволаш ишлари, ўқув хоналари билан танишгач, беморларни кўрдилар. Режага кўра эндоскопик ўқув марказида бўлиб, магистр ва талабаларнинг ўқув машғулотлари жараёнларини кузатдилар. Сўнгра 1-УАШТ кафедрасида, шунингдек, анестезиология ва реанимация бўлимида ҳам беморлар зарур маслаҳатлар бердилар.

Делегация сафар давомидаўқув жараёни билан яқиндан танишиб, долзарб мавзуларда маърузалар ўқиши, маҳорат дарслари. учрашувлар давомида қўшма дастурлар ва илмий-инновацион лойиҳалар хусусида музокаралар олиб боришлари режалаштирилган.

Раънохон ХАЙИТБОЕВА,

“Тиббиёт гулшани” газетаси муҳаррири.

Муроджон Тўхтаназаров олган суратлар.