Жамият

ДИНИЙ ЭКСТРИМИЗИМ ВА ТЕРРОРИЗИМ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАММАНИНГ БУРЧИ


24.12.2019   195

Ўзбекистон Республикасида интернет ва ижтимоий тармоқлар жадаллик билан ривожланиб келмоқда. Натижада барча соҳаларда интернет жахон ахборат тармоқлари асосий ўрин эгаллади. Сўнг йилларда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 милиондан, мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар сони 24 милиондан ортди, Ўзбекистонда интернетнинг ўтказивчанлик даражаси 4 баробар оширилиб, уланиш тезлиги эса 2018 йилга нибатан 58 % ортди, ҳозирги даврга келиб халқаро тармоқларга уланиш тезлиги 131 G/s га етди.

Шу билан бирга жиноятчи шахслар хам ўзларининг ижтимоий қилмишларини Интернет жахон ахборатининг турли ижтимоий тармоқларидан фойдаланган холда содир этмоқда. Мазкур жиноятлар ичида диний экстремизим ва сепаратизим ҳамда ақидапараслик ғоялари билан йўғрилган материаларни Интернет жахон ахборатининг турли ижтимоий тармоқларидан фойдаланган холда тарқатиш, сақлаш ва намоиш этиш ҳамда диний экстеремистик оқимларга жалб этиш кабилар, хавфлилик даражаси юқорилиги билан ажралиб туради. Яъни турли ижтимоий тармоқларда шакилланган гурухларни бошқариб бўлмаслиги улар томонидан содир этилаётган экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони ҳамда жимиятга салбий таъсири ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

2005 йилга қадар диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ўзларининг тарғиботларини “варақа” тарқатиш ва “хужра” лар ташкил этиш йўли билан амалга оширган бўлса, ахборат–коммуникация технологияларининг ривожланиши билан улар ҳам, ўзларининг тарғиботларини “Одноклассники.ру” “Whatsapp”, “Telegram”, “Facebook” каби тармоқлари олиб боришни бошладилар.

Жиноят қонунчилиги бўйича диний экстремизим, сепаратизим ва ақидапарастлик ғояларини билан йўғрилган материалларни намоий этиш мақсадида сақлаш,Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 1-қисми билан, уларнинг хар қандай кўринишда тарқатиш мазкур модданинг 2-қисми билан, Интернет жахон ахборат тармоғидан фойдаланган ҳолда тарқатилса, ушбу модданинг 3-қисми билан оғирроқ жиноят сифатида жавобгарликга тортилади.

О. Ибрагимов

Андижон вилояти ИИБ

Транспортда ХТБ ЖҚБ

катта тезкор вакили, капитан.