Эълон ва билдирувлар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !


25.04.2017   330

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ВА ОБЪЕКТЛАРИНИ ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИ ЭВАЗИГА БЕПУЛ БЕРИЛИШИ БЎЙИЧАТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340 сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 май кунги ВМ-154 сонли қарорларига асосан аниқ инвестиция лойиҳалари ва янги инвесторлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш мажбуриятини олиш шарти билан бепул бериш бўйича объектларни қайта тендер савдолари ўтказилади

ТАНЛОВГА ҚУЙИДАГИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ВА ОБЪЕКТЛАРИ ҚЎЙИЛАДИ:

Танлов ўтказиш санаси2017 йил 19 май кунидф ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари.

Танловда қатнашиш учун топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

Танловда қатнашиш учун ҳудудий танлов комиссиясига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган танлов ўтказилиши санасидан камида уч кун олдин чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун - Низом, давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, охирги ҳисобот даври (чорак, йил)даги бухгалтерия баланси ҳамда аудитор хулосаси нусхалари, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақида маълумотнома, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган, икки нусхадаги, оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари;

- танлов таклифи (бизнес-режа), бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатдошлилиги;

- хомашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара;

- сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Шунингдек, танлов иштирокчилари томонидан давлат мулки объектлари негизида ноозиқ-овқат махсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича янада жозибадорроқ таклифлар билдирилган тақдирда, худудий танлов комиссияси қарорига асосан объектнинг аввалдан белгилаб қўйилган фаолият туридан бошқа ноозиқ-овқат махсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан сотилиши мумкин.

Танлов ғолиби уни танлов ғолиби деб топилган санадан бошлаб 10 кун муддатда танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилотга бахолатиши шарт. Бунда баҳолатиш хизмати ҳақи танлов ғолиби томонидан қопланади.

Танловда иштирок этишни истаган шахслар ҳудудий танлов комиссиясига
– Андижон вилояти ҳокимлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

Танлов шартлари ва қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат қўмитаси ёки қўмитанинг Андижон вилоятҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Андижон шаҳри, А.Навоий шохкучаси, 30-уй.

Маълумот учун телефонлар: 223-21-34, факс: 223-21-22.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340 сонли ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 30май кунги ВМ-154 сонли қарорининг 3-иловасидаги давлат объектлари қуйидаги салохиятли инвесторларга танлов асосида сотилди: