«102» хабарлари

Диққат қидирилмоқда


10.01.2018   374

Избоскан тумани, А. Жомий МФЙ, Дорбоз кўчаси, 3-уйда яшовчи Мўйдинова Муқаддамхон 2018 йил 7 январь куни Избоскан туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Қипчақов Бахромжон 2017 йил 22 декабрь куни соат тахминан 9:00 лар чамасида яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмай бадарак йўқолганлигини маълум қилиб, уни қидириб топишда ёрдам беришликни сўраган.

Бедарак йўқолган: Қипчақов Бахромжон 23.01.1953 йилда Избоскан туманида туғилган, миллати ўзбек, оилали, 4 нафар фарнзанди бор, Избоскан тумани, А. Жомий МФЙ, Дорбоз кўчаси, 3-уйда яшаган.

Белгилари: бўйи тахминан 165-170 см. атрофида, юзи узунчоқ, буғдой ранг, сочи оқ-қора аралашган, тепа кал, кўзлари оч жигарранг, тишларининг юқори қисмида сариқ металлдан ясалган сунъий қоплама тишлари мавжуд.

Эгнида: бошида тўқ жигарранг мўйнали телпак, қора рангли куртка, қора рангли эркаклар костюми, қаймоқ рангли эркаклар кўйлаги, қора рангли эркаклар шимми, оёғида қора рангли маҳси ва калишлари бўлган.

Қипчақов Бахромжоннинг кейинги тақдири ҳақида маълумотга эга бўлган фуқароларни тегишли ички ишлар бўлимларига хабар беришларини сўраймиз.

Избоскан туман ички ишлар бўлими.

Телефонлар: 8 (374) 312-40-12; 298-07-49; +998 93 631-27-00;

+998 91 290-20-60; +998 91 167-01-27.