ЖАМИЯТ

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! “ҲУДУДГАЗ АНДИЖОН” МЧЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!


28.04.2020   950

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида Бухоро вилоятидаги бир қатор газ қувурлари ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланди. Шунингдек, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидаги 138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган.

Кучли шамол водий вилоятларида, жумладан Андижон вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шуни инобатга олган ҳолда, вилоятдаги истеъмолчиларда узилишлар бўлмаслиги ҳамда юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ва унинг барча шаҳар-туман филиалларида филиал раҳбари, муҳандис ҳамда пайвандчи чилангарлардан иборат навбатчилик гуруҳлари ташкил қилинди.

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ аҳолидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўрайди. Газ таъминоти тизимида носозликлар, газ сизиб чиқиши ёки бошқа фавқулодда вазиятлар аниқланганда, дарҳол авария-диспетчерлик хизматининг 104 ёки 1104, 71 200-08-04 рақамларига хабар беринг.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати