Андижон 24

ДИҚҚАТ АБИТУРИЕНТЛАР! РЎЙХАТГА ОЛИШ 22 ИЮЛЬ КУНИ ЯКУНЛАНАДИ


24.06.2021   777

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:

2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз сайти) ҳамда Давлат тест марказининг мй.дтм.уз сайти орқали амалга оширилади.

Рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 22 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Манба: xs.uz