Андижон 24

ДХМ учун Андижонда бетакрор иншоот қурилмоқда


01.02.2019   1574

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ – 3701 сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Андижон шаҳрида улкан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Барпо этилаётган замонавий лойиҳа ва дизайн асосидаги иншоотнинг умумий фойдаланиш майдони 3000 квадрат метрдан иборат бўлган биринчи қаватида давлат хизматлари маркази фаолият юритади. Вилоятимиз марказига ўзгача кўрк бағишлайдиган маҳобатли бинонинг қолган 6 қаватида замонавий меҳмонхона қурилиши кўзда тутилган. Айни кунларда бу ерда "Юксак қурилиш савдо" масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш - монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоятимизнинг Андижон, Олтинкўл, Бўз, Булоқбоши, Марҳамат туманларидаги ана шундай марказлар биноларида ҳам бунёдкорлик ишлари авжида. Уларни жорий йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

«аuz.uz» онлайн гуруҳи