Андижон 24

ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТУНЕЛИ ТУМАН «МАРКАЗИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРИ»ГА ҲАМ ЎРНАТИЛДИ


08.04.2020   4476

СОVID 19 вирусига қарши курашиш мақсадида Жалақудуқ туман ҳокими бошчилигида тузилган карантин назорати ишчи гуруҳ аъзолари бугун, туман марказий деҳқон бозори, туман марказидаги кўчалар, ярмаркалар, озиқ-овқат дўконлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда карантин тартиб қоидалари бўйича тушунтириш ва назорат ишлари олиб бордилар.

Бундан ташқари бозор кириш қисмида дезинфекция тунели ўрнатилиб, бозор ҳудудига кириб чиқаётган ҳар бир фуқаро дезинфекция қилинмоқда.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати