Хорижда

Деворнинг эгаси ким?


02.12.2017   683

Сўнгги вақтларда тарихчилар ва атоқли олимлар Буюк Хитой деворини хитойликлар эмас, балки уларнинг қўшнилари, айнан хитойликлардан ҳимояланиш учун қурган, деган фаразни илгари сурмоқда

Улар бу ўринда девордаги туйнукларнинг жойлашуви иншоотни хитойликлар қурмаганига далил сифатида кўрсатишяпти. Хитойликлар шимолий кўчманчи қабилалардан ҳимояланиш учун туйнукларни шимолга қарата қурган бўларди, аммо Буюк Хитой деворининг катта қисмида туйнуклар негадир жанубга, Хитой ҳудудига қараб турибди. Бундан ташқари, жангчиларнинг деворга кириши учун қурилган зиналар ҳам иншоотнинг шимолий томонида. Шунингдек, деворнинг конструкцияси ўрта асрлардаги, ўточар қуроллардан ҳимоя қилишга мўлжалланган Европа ва рус мудофаа иншоотларига ўхшаб кетади.

Тадқиқотчилар фикрича, деворни Буюк Тартария деб номланган мамлакат аҳолиси қурган. 1754 йилги Осиё харитасида Chine ва Grande Tartarie деб номланувчи мамлакатлар ўртасидаги чегара айнан Буюк Хитой девори ўтган жойда жойлашган.

Буюк Хитой деворининг келиб чиқиши борасида кўплаб жумбоқлар тўпланиб қолаётган бир пайтда расмий тарих фани бўлаётган ҳодисаларни сохта илмий деб атамоқда.