«102» хабарлари

Девор ошган ким?


09.02.2018   225

2018 йил 24 январга ўтар кечаси, Хонобод шаҳрида яшовчи фуқаро М.Анинг уйига номаълум шахслар, девор ошиб киришиб, қўйхонасидан 3 бош қўйни ўғирлаб кетишди. Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахслар аниқланиб, ушланди. Улар Хонобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Л ва Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Т.Ш лар бўлиб чиқишди.

Мазкур холат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-кисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати.