ЖАМИЯТ

ДЕПУТАТЛАРГА ҲИСОБОТ БЕРИЛДИ


01.06.2018   1254

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 2 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарлари ҳисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 27-бандида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисоботларини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида, унинг ҳудудий органлари ҳисоботларини вилоят, шаҳар ва туман халқ депутатлари кенгашларида тинглаб бориш амалиётини жорий этиш топширғи берилган. Шунга асосан, Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларининг сессияларида Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни тинглаш жадвали вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди.

Мазкур жадвал асосида Халқ депутатлари Асака туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида Асака туманида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарма бошлиғи М. Маматовнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда соҳада амалгаоширилган ишлар билан бирга, муаммоли масалалар ҳам муҳокама этилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Э.Абдулбоқиев.