Андижон 24

ДЕПУТАТЛАР ИШОНЧ БИЛДИРДИЛАР


16.01.2020   888

Олтинчи чақириқ ҳалқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Сессия аввалида янги сайланган депутатларга гувоҳномалар топширилди.

Кун тартибида олтита масала кўриб чиқилди. 2019 йил 22 декабрда халқдепутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раиси Алишер Рахимовнинг ахбороти тингланди. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссияларини тасдиқлаш, туман кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат кенгаши аъзолигига номзодлар кўрсатиш сингари қатор масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокими томонидан Избоскан тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган, “27- Марказ” округидан депутатликка сайланган Серобидин Исмоиловнинг номзодини депутатлар қўллаб-қувватлаб, қайта тасдиқладилар.

Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.