Андижон 24

ДЕПУТАТЛАР БЎСТОН ТУМАНИ ВА ХОНОБОД ШАҲРИДАГИ БАРЧА БОҒЧАЛАРНИ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШГА МУНОСИБ ДЕБ БИЛДИЛАР


09.11.2020   1845

Республикамизда пандемия шароитига мослашиш жараёнлари давом этмоқда. Жумладан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини бошлаган мактабгача таълим муассасалари сони ортиб бормоқда. Андижон вилоятида маҳаллий Кенгаш депутатлари хулосасига кўра Бўстон туманива Хонобод шаҳарларидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти қайта тикланди.

-Натижада 26 минг 624 нафар кичкинтойлар таълимга қамраб олинди,-дейдивилоят мактабгача таълим бошқармаси Матбуот хизматираҳбари Олимбек Турсунов. –Бунинг учун 418 та ташкилотлар пандемия шароитига мослаштирилди.

Вилоятда жами530 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, улардаги мавжуд шароитлар маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ўрганилмоқда ва пандемия шароитига мослаштириш ишлари давом этяпти.

Зиё СИРОЖ.