Бугуннинг гапи

ДЕПУТАТ МУАММОНИ КЎТАРИБ ЧИҚМАЙДИ, АКСИНЧА УНИНГ ЕЧИМИНИ ИЗЛАЙДИ


26.10.2019   242

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар қандай давлат органи ходимини ўз устида изланишга ундамоқда. Бугун у депутат бўладими, тадбиркорми ёки корхона, ташкилотнинг раҳбарими, ким бўлишидан қатъий назар халқни рози қилиш йўлида меҳнат қилаётганига гувоҳи бўласиз.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ижро ҳокимият вакилларининг ҳудудларда амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовор бўлса, бир неча йиллаб ўзининг халқ вакили эканлигини унутиб қўйган депутатларнинг уйғонгани эса қалбларда эртанги кунга ишонч бермоқда. Буларнинг барчасига Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қаролар дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Узоққа бормайлик, бундан уч-тўрт йил аввал ўзимиз сайлаган депутатлари ҳеч кимнинг дардига қулоқ солмас, йиғилишларда қўл кўтариш билан кунини ўтказарди. Шу сабабли ҳам сайлаган сайловчилар йиллар ўтиб унинг кимлигини унутиб юборарди. Ҳеч кимнинг депутатдан бирор натижа чиқишига кўзи етмасди.

Бугун эса унинг акси депутат уйма-уй юриб аҳоли билан бевосита мулоқот ўтказмоқда, энг кичик муаммога ҳам эътибор қаратиб, уни ечимини топишга ҳаракат қилмоқда. Энг асосийси халқ вакиллари эндиликда халқдан дуо олмоқда.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати, ЎзЛиДеП аъзоси Шохрухбек Солиевнинг хақл вакили бўлиб сайланганига бир ярим йилдан ошди. Бироқу қисқа муддат ичида аҳолининг эътиборига тушди. Объектив ва субъектив сабабларга кўра ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишда ўзининг меҳнатини аямаяпти. Ўзи депутат қилиб сайланган сайлов округи ҳудуди яшовчи сайловчилар ҳолидан хабар олиш учун уйма-уй юриб, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқламоқда. “Депутат муаммони кўтариб чиқиши эмас, уни ечиши керак” принципини амалга тадбиқ этмоқда.

Ўтган давр мобайнида депутат кўмаги билан Андижон шаҳридаги “Саҳоват кексалар ва ногиронлар уйи”да яшовчи нуронийларнинг мурожаати бўйича 8 жуфт тўлик тиш протезлари олиб берилди. Шунингдек, шаҳардаги Обод ва Оқровотмаҳалларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг бир гуруҳига бепул озиқ овқат махсулотлари етказилди.

Оқровот маҳалласининг Шахидтепа кўчаси, 71-уйда яшовчи Тошхўжаев Эшонхўжа ота бир неча йиллардан буён қулоқ хасталиги туфайли эшитишда қийланаётганлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати қисқа муддат ичида ҳал этилди ва унга қулоқ эшитиш апарати берилди.

Фаробий маҳалласида истиқомат қилувчи Дилноза Юлдашева эса қўли гул чеварлигини, агар иш бўлса бирор тикувчилик корхонасига ишга жойланишида ёрдам сўради. Агарда ўзининг шахсий тикув машинаси бўлса ҳам уйда ўтириб, маҳсулот тикишини айтганида эса депутат ўз шахсий ҳисобидан икки дона тикув машинасини туҳфа қилди.

Депутатнинг ёзса арзигулик амалий ишлари яна бир қанча. Бироқ уларн ҳақида кейинроқ ёзамиз. Ҳозир эса жорий йилнинг 22 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўраётган халқнинг чин вакилига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.